Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эътиқод

19:28 / 29.11.2017 | 3277

Ассалому алайкум! Биламизки эътиқод масалаларида ҳeч қандай шак-шубҳа қилмаслигимиз кeрак. Яъни юз фоиз эътиқод қилинмаса инсон исломдан чиқиб қолади. Энди савол туғилади, ўртада шайтонниг васвасаси борку, у лаин инсоннинг хаёлига ҳар хил бўлмағур фикрларни олиб кeлади. Набий алайҳи салом ҳам шундай фикрлар кeлишини айтиб бу фикрларга қарши дуо ўргатганлар. Сўрамоқчи бўлганим, эътиқоддаги шак билан шайтоннинг васвасасини қандай ажратиб олиш мумкин? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Иймон келтиришимиз шарт бўлган нарсаларга қалбдан тасдиқ қилиш шу иймондир. Қачон шу эътиқодга зид ҳаёл келса уни даф қилиш ўша иймон борлигини аломати ҳисобланади. Шайтоннинг фикрини даф қилмай “шундаймикин-а” деган фикрга келса иккиланиш ҳисобланади. Аслида инсон энг биринчи ўнглаши керак бўлган нарса инсондаги ўша ишончни мустаҳкамлашдир. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг аёли: “Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг Одам алайҳиссаломдан тортиб қиёмтатгача бўладиган валийларнинг устидан фазилати намоз, рўзасининг кўплигидан эмас. Қалбларидаги ишончни пухталиги ва қатъийлигидан эди” деганлар. Алий розияллоҳу анҳу: “Агар менга дўзах ва жаннатни кўрсатилса ҳам Аллоҳга бўлган ишончимда ҳеч қандай қўшимча бўлмайди” деганлар. Яъни кўрмасимдан туриб ҳам кўргандек эътиқоддаман – деганлар. Бу борада “Ҳадис ва Ҳаёт” китобида қуйидагича келган:

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ بَيْنَ خَالِدِ بْنِ الْوَلِيدِ وَبَيْنَ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ عَوْفٍ شَيْءٌ، فَسَبَّهُ خَالِدٌ فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَا تَسُبُّوا أَحَدًا مِنْ أَصْحَابِي، فَإِنَّ أَحَدَكُمْ لَوْ أَنْفَقَ مِثْلَ أُحُدٍ ذَهَبًا مَا أَدْرَكَ مُدَّ أَحَدِهِمْ وَلَا نَصِيفَهُ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ. وَلِلتِّرْمِذِيِّ: إِذَا رَأَيْتُمُ الَّذِينَ يَسُبُّونَ أَصْحَابِي فَقُولُوا لَعْنَةُ اللهِ عَلَى شَرِّكُمْ

Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Холид ибн Валид билан Абдурраҳмон ибн Авфнинг ўртасида бир гап ўтган эди. Бас, Холид уни сўкди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳобаларимдан бирортасини ҳам сўкманглар! Сизлардан бирингиз Уҳуд мислича олтин нафақа қилса ҳам, улардан бирининг муддича ёки ярим муддичасига ета олмас», дедилар». Тўртовлари ривоят қилганлар. Ушбу мақом ҳам уларнинг қалблари пок ва маърифатлари зиёда эканлиги туфайлидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat