Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатуху!Мухтарам устоз! Кадрли шайх жаноблари! Сизга айрим саволлар билан мурожаат килишга ижозат бергайсиз:1-САВОЛ: Абул-Лайс Самарқандий (р.а) нинг “Бўстон ул орифийн” китобининг “Осмонлару-ернинг яратилиши ҳақида”ги 110-бобида шундай нақл қилинади: “Фақиҳ айтадилар: Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: "Аллоҳ таоло яратган нарсаларнинг биринчиси қалам. Аллоҳ уни хоҳлагунча ташлаб қўйди, у томчи-томчи бўлиб томди ва минг йил оқди. Қиёмат кунигача бўладиган нарсаларни ёзди. Сўнг балиқни яратди ва ерни унинг устига жамлади".Айтиладики, Аллоҳ ерни яратишдан олдин, ернинг ўрни бутунича сув бўлган. Натижада Каъбанинг ўрнида кўпик тўпланди. Сўнг қўрғон шаклида қизил тепалик пайдо бўлди. Бу якшанба куни эди. Сўнг буғ кўтарилди, ҳатто осмонга этди. Аллоҳ таоло уни кўк дур қилди ва ундан осмонни яратди. Душанба куни бўлганда қуёш, ой, юлдузларни яратди. Сўнг ерни тепалик тагидан ёйди. Бу Аллоҳ таолонинг:"(Эй мушриклар), сизларни яратиш қийинроқми ёки осмонними? (Аллоҳ) уни бино қилди" (Нозиот, 27), деган сўзида хабар қилинган...” иқтибос тугади.Муҳтарам устоз осмон ва ернинг яратилиши ҳақидаги бу маълумотлар қай даражада ҳақиқатга яқин? Юқоридаги иқтибосдаги Ибн Аббос (р.а.)нинг ҳадислари саҳиҳми ёки тўқимами? Ўша китоб ёзилган даврдаги кишиларнинг тушунчалари шундай бўлганми? Фақиҳ Абул-Лайс Самарқандий (р.а) бу гапни нимага асосланиб айтганлар ёки кейинги котиблар томонидан қўшилган бўлиши мумкинми китобга? 2-САВОЛ: Масжидимиз имоми Усмон ибн Ҳасан Хубарийнинг “Дурратун носихийн” китобидан маърузаларида кўп фойдаланадилар. Мазкур китобдаги маълумотлар, ҳадислар саҳиҳми? Бу китобдан маъруза килишда фойдаланса буладими?3-САВОЛ: Масжид имомлари ёҳуд аҳли илм одамлар жума ва бошқа маърузаларда ўзларида бор китоблардан фойдаланиб, бир тўқима бўлган ҳадисни пайғамбаримиз с.а.в дан деб ривоят қилишса, уларга гуноҳ бўлмайдими? 4-САВОЛ: Имом Абу Ханифа (р.а)нинг «Ал Фикхул акбар» асарида пайгамбаримиз (с.а.в)нинг ота-оналари соф фитратда – исломда вафот этганлар, амакиси Абу Толиб кофир холида вафот этган дейилади. Якинда «Саодати абадия» китобида шу масаладаги маълумотларни укиб колдим. Унда мазмунан айтилишича, Мулло Али кори (р.а) пайгамбаримиз (с.а.в)нинг ота-оналарини кофир холида утган, деган фикрни илгари сурган эканлар, уларга карши уларок Имом Суютий бу фикрнинг нотугри эканлигини исботлаган эканлар. Яна уша китобда айтилишича, Иброхим а.с нинг отаси Озар аслида отаси эмас, амакиси булган, араб тили коидалари буйича амакини хам ота деб, айтилади, дейилган. Шунга асосан Иброхим а.с га богланган силсила соф фитратда булган, пайгамбар (с.а.в) ана шу пок насабдан тугилганлар, дейилади. Устоз айтингчи, юкоридаги китобдаги фикрлар бошка китобларда кандай баён килинган? Мулло Али кори (р.а) юкоридаги фикрга нимага асосланиб келганлар. Жавобларингиз учун ташаккур!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1- Бу маълумотлар ишончли эмас. Кейин қўшилган бўлиши мумкин.2- Бу ва бунга ўхшаган китобларда заиф гаплар кўп. Бошқа китобларни ўқиган маъқул.3- Бўлади.4- Бу ихтилофли масала. Қадимда ҳам, ҳозирда ҳам сиз келтирган икки хил гап бўлиб келган ва келмоқда.