Ассалому алайкум! Очиқ ойдин гапирётганим учун узр сўрайман. Бир кун бир танишим шундай деб қолди: аёлинг билан алоқа қилиб агарда сешанба куни қорнида бола пайдо бўлса ўғри, кисовир ва ҳоказо бўлади деди. Агарда шанба куни пайдо бўлса умри қисқа бўлади деди. Менга қизиқ томони шу бўлдики бу нарса диний китобларда бор деб айтгани қизиқ бўлди ва мен бу айтган гапларига умуман ишонмадим. Шу гаплар бор нарсами ёки йўқ?Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Динимизда ундай гап йўқ. Валлоҳу аълам!