Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ва Қуръон

18:48 / 12.12.2017 | ziyodulla | 3863

Ассалому алайкум! Масжидда шом намозидан сўнг Қуръон қироат қилинмаслигининг сабаби нимада?
2). Қуръон тинглаганимизда қорининг кeтидан қайтаришимиз жоизми? Намозлардами  алохида тиловат қилингандами(пинхона қайтарсак) ёки мп3 ҳолатидами(жахрий)?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Ўзи аслида бирор бир намоздан кейин қироат қилинсин деган оят ҳам ҳадис ҳам йўқ. Уламоларимиз халқимиз Қуръондан узоқлашмасин, ўтганларимиз савоблардан бебаҳра қолмасин, ҳеч бўлмаса шу масжидда эшитиб Қуръон ёдласин деган мақсадда буни жорий қилганлар. Намоздан кейин Қуръон ўқишни намозга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Баъзи масжидларда шом намозидан кейин ҳам ўқилади. Валлоҳу аълам! 2). Қуйидаги линкда берилган жавобни ўқинг. http://savollar.islom.uz/savol/102428

Топ рейтинг www.uz Openstat