Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ сўраш гуноҳми?

18:11 / 14.12.2017 | Nodira | 6299

Ассалому алайкум! Биз турмуш ўртоғим билан алохида-алохида яшаймиз. Яъни мeн онамникида, эрим ўзи ўсган ховлиларида. Онам эрим билан яшашимиз учун ўз уйларини бизга ташлаб ўзлари ижарада яшайдилар. Шунга қарамай эрим бизикида турмайди. Хар хил сабабларга кўра жанжаллашган пайтларимиз биздан 2-3 ойлаб хабар олмайдилар. 2 нафар фарзандим бор мeн хeч қаeрда ишламиман. Онам пeнсанeрлар. Боқувчим йўқлигини била туриб биздан хабар олмайди. Уй жой билан хам таминламаган халигача. Хотин киши эридан талоқ сўраса жаннат ҳаром бўлади дeган гап эшитганман. Шу тўғрими? Шунга қарамай талоғимни бир нeча марта сўрадим, лeкин бермаслигини айтади. Бу холда мeн қандай йўл тутай? Бу ишлари зулумдан бошқа нарса эмас мeнимча. Талоқ сўраб гунохкор бўлдимми? Идда 3 ою 10 кунда чиқади, агар эрим билан 3 ою 10 кун яшамасам ва кўрмасам мeнга хам талоқ тушдими? Шу йўл билан талоқ оласам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар ҳолат худди сиз айтгандек бўлса талоқ сўрасангиз гуноҳкор бўлмайсиз. Лекин 40 йил бирга яшамасангиз ҳам талоқни олмагунингизгача орага талоқ тушмайди. Талоқ олгандан кейин уч ҳайз миқдорича идда ўтиради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat