Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тармоқли савдо

11:18 / 17.12.2017 | Iymona | 5798

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, тармоқли савдо мумкин эмаслигини биламиз.  «Ганодeрма» «гано» дeган фирма бор экан. Қизил қўзиқориндан дори ишлаб чиқаришар экан. У eрда ишловчилар бу мумкин ва шайх ҳазратлари руҳсат бeрганлар, кўп намозхонлар ичади дейишади. Рухсат бeрганлар бу силаи раҳм систeмаси дeб айтишди. Шу гап ростми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тармоқли маркетинг қандай кўринишда бўлишидан қатъий назар ва уни нима деб номласалар ҳам, уни ичида кимлар ишласалар ҳам фаолияти шаръан жоиз бўлмайди. “шайх ҳазратлари руҳсат бeрганлар”дан кимни назарда тутганлиги номаълум. Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ буни жоиз демаганлар. Маҳсулотлар шаръан ҳалол ёки мубоҳ бўлса маҳсулотини истеъмоли жоиз, аммо тармоқли маркетингда ишлаш шаръан жоиз эмас. Намозхонларни у ерда ишлаши уни жоизлигига далолат қилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat