Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо

17:35 / 17.12.2017 | 4468
Ассалому алайкум! Банда Аллоҳга зорланиб дуо қилишлиги учун. Аллоҳдан тавфиқ кeракми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Албатта. Аллоҳ бир бандасига беришни хоҳласа дуо қилишни ҳам бериб қўяди. Бунинг учун эса банда Аллоҳ таоло томонига ҳаракат қилиши керак. Аллоҳ таоло “Анкабут” сурасида марҳамат қилади: وَالَّذِينَ جَاهَدُوا فِينَا لَنَهْدِيَنَّهُمْ سُبُلَنَا وَإِنَّ اللَّهَ لَمَعَ الْمُحْسِنِينَ۝ 69. Биз учун жидду жаҳд қилганларни Ўз йўлларимизга ҳидоят этурмиз. Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчилар биландир. Аллоҳнинг йўлида бор имкониятларини ишга солиб, ҳаракат қилганларни Аллоҳ таолонинг Ўзи тўғри йўлга бошлаб туради. Яхши амалларни қилганларни ёлғиз қўймай, Ўзи улар билан бирга бўлади. Бу ҳақиқатни мўминлар бир лаҳза ҳам унутмасликлари керак. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat