Ассалому алайкум! Турмушга чиқмаган қариндошим бор. Улар тур-фирмада ишлайдилар ва албатта, туристларни Ўзбекистон билан яқиндан таништириш мақсадида тарихий обидаларга туристлар билан сафар уйиштирадилар. Биламизки, туристлар ичида эркак кишилар хам бўлади, яъни, номахрамлар. Ушбу ҳолатда опам қайси чорани кўрганлари мақул? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Авратлари берк ҳолда ва номаҳрамлар билан ёлғиз қолмайдиган вазиятда ишлаши мумкин. Валлоҳу аълам!