Ассалому алайкум, Шайҳ Ҳазратлари! Мен ҳозирги вақтда Данияда талабаман. Унаштирилганман. Ҳозирги вақтда тўй маросимларимизга кўп миқдорда маблағ сарф бўлаётгани ва бидъат кўп аралашаётгани мени фикрларим билан тўғри келмай қолди. Қуйида бир ҳадисни келтирган ҳолда саволимни берсам: Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир-биридан фахрланувчи икки кишининг таомини емоқдан қайтарганлар», дер эди».
Шарҳ: Маросим бериб, кишиларни таомлантиришдан асосий мақсад таомга муҳтож кишиларни тўйғазиб, дуоларини олиш ва бу ишни фақат Аллоҳнинг розилиги учун қилишдир. Таом тортиб қилинадиган маросимлар зинҳор ва зинҳор риёкорлик, мақтанчоқлик, мен фалончидан камманми, фистончидан ўтказмасам нима қилиб юрибман қабилидаги ишлар бўлмаслиги керак. Ана ўшандоқ маънода қилинаётган маросимларга айтилган одам бормаслиги керак. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтарганлар.
Шундай қилиб ҳозирги вақтда атрофимда бир нечта мусофир талаба дўстларим бор, уларга эҳсон қилиб берсам дегандим, қолаверса юртимизда ҳам бир нечта болалар уйи бор, қодир бўлганим учун у ерда ҳам ота-онам бошчилигида эҳсон қилиб берсам, никоҳим кифоя бўладими, умуман бу ишим сизнинг назарингизда дурустми?
– Ва алайкум ассалом! Дуруст.