Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уй сотиш савдоси

08:44 / 28.12.2017 | Umida | 10161

Ассалому алайкум! Бу саволни сўраб беришимни илтимос қилишди. Хонадон эгаси уйини сотиш учун эълон берган. Риэлтор аёл бу уйга харидор топган, харидор уйни бориб кўргач маълум бир нархга келишишган, лекин аниқ бир фикрга келмай тарқалишган. Вақт ўтиб хонадон эгаси риэлтор аёлдан заклад сўраган, риэлтор аёл харидор билан гаплашиб уларни розилиги  асосида ўз маблағидан маълум бир сумма заклад берган, лекин харидор шу кунни ўзидаёк фикридан қайтган. Харидор уй эгаси билан алохида гаплашганидан кейин уйдан баъзи жихозларни олиб чиқиб кетиши, баъзи нарсаларни беркитганини  маълум бўлган ва шу нарса уни фикридан қайтарган. Риэлтор аёл уй эгасидан ўз пулини сўраган, сотувчи эса хозир бу пулни қайтара олмаслигини ва уй батамом  сотилгач закладни беришини айтган. Риэлтор  рози бўлган, вақт ўтиб уй сотилган, риэлтор аёл пулини сўраганда сотувчи бу пулни қайтармаслигини, уй у мўлжал қилган нархдан арзонроқ сотилганини айтган. У “Агар арзонга сотилса закладни қайтармайман” деб айтганман деган, лекин бундай келишув бўлмаган. Уйга аввал харидор бўлган хонадон эса келишув ўша куниёқ рад этилганини айтишган. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангизлар Мул қайтарилиши керакми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Закладни ўртада турган одамга қайтариб бериши шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat