Ассалому алайкум! Устозлар, мен анчадан бери усталар билан ишлайман. Келажакда етук уста бўлмоқчиман. Усталарни қандай бўлиши ҳақида ҳадислар борми? Олдиндан каттакон раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ҳадисларда ҳалол касб танлашга тарғиб қилинган. Ҳунар қилувчи инсон Аллоҳнинг наздида маҳбубдир. Хусусан ишини пухта бажарувчиси.
عن عائشة رضي الله تعالى عنها قالت : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم " إن الله يحب إذا عمل أحدكم عملاً أن يتقنه رواه البيهقي
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло бирингиз бирор ишни қилса уни пухта қилишини яхши кўради” дедилар. Байҳақий ривояти.عن أبي هريرة - رضي الله عنه - قال: قال رسول الله - صلى الله عليه وسلم -: ((كان زكريا - عليه السلام - نجارًا))؛ رواه مسلم
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Закариё – алайҳиссалом - дурадгор бўлганлар” деганлар. Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!