Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлларни машина хайдаши тўғрисида

00:00 / 25.03.2007 | eski savollar | 5618

Ассалому алайкум хурматли шайх жаноблари! Саволлар: 1. Хазрати Али бобомиз сочларини ўстирмасдан устарада олдириб юрганларини эштганман. Яқинда бир инсондан қуйидаги сўзларни эштиб қолдим "Пайғамбаримиз сочини олдирган инсонни (устарада) дуо қилган эканлар, шунда сочини олдирмаганларни хам дуо қилинг деб сўрашганида, сочини (устарада) олдирганларни уч маротаба дуо қилиб сўнгра сочини олдирмаган инсонларни дуо қилган эканлар". Мен мана икки йилдан буён сочимни устарада олдириб юраман. Бошимга бош кийимни кийишни умуман ёқтирмайман, хаттоки кишда фаслида хам. Масжидларда жума номозини ўқишга бош яланг кирганимда хамма менга бошқача қараётганга ўхшайди. 2. Хозирги кунда замонамиз ривожланиб бормоқда шунга қараб инсонларни яшаш тартиби ривожланмоқда. Аёл киши ёлғиз, узоқ йўлга махрамсиз чиқиши мумкин эмас, шундай бўлсада бугунги кунда машина миниб юрган аёллар узоқ йўлларга ёлғиз чиққани етмагандай номахрам эркакларни машинага чиқариб юришмокда.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Бу соч олиш ҳақидаги дуо ҳаж ва умрадаги гапдир. Оддий ҳолатдаги эмас.
2. Бундай қилишлари шариатга хилоф.

Топ рейтинг www.uz Openstat