Ассалому алайкум! Эримнинг биринчи турмушидан 2 нафар қизлари бор. Қизларнинг онаси уларни отаси билан алоқа қилишига қаршилик қилади. Шундай ҳолатда ҳам эрим у қизлар учун жавобгарми? Яъни агар улар исломдан йироқда яшаса отаси билан алоқа қилмаса отаси даюс ҳисобланадими?
Ва алайкум ассалом! Жавобгар бўлади. Имкон топиб тарбиясига ҳам қарасин. Аммо ҳамма эшиклар ёпилган бўлса, узр ҳисобланади. Валлоҳу аълам!