Ассалому алайкум! Устозлар, аёл киши вафот этганидан сўнг, турмуш ўртоғи аёлини ёнига кириши ва қабрга қўйиши мумкин эмасми? Илтимос кeнгроқ тушунтириб бeрсангизлар. Жавобингиз учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Аёл киши вафот топиши билан эрга номаҳрам бўлади. Юзи, кафти ва қадамидан бошқа жойларига қараши жоиз эмас. Қабрга қўйишда эса ҳеч қандай кароҳият йўқ. Чунки кафанланганда эр билан аёлнинг ўртасини 3-4 қаватли мато ажратиб туради. Аксинча бўлса, яъни эр вафот топиб аёли қолса, аёл иддага ўтиради ва бир жиҳатдан эрнинг аёли ҳукмида бўлади. Иддаси чиққунча бошқасига эрга тега олмайди. Шунинг учун аёл эрининг тириклигидаги қараши ва ушлаши мумкин бўлган жойларига қараши мумкин. Валлоҳу аълам!