Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рак касаллиги билан ўлган инсон шаҳидми?

20:18 / 29.01.2018 | Odil | 6823
Ассалому алайкум! Рак касаллиги билан  ўлган инсон шаҳид ҳисобланадими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Рак касали қуйидаги зикр қиланидиганлар ичида беморлиги энг қаттиқ бўлиб вафот топган ҳисобланади. Агар тақдирга иймон келтириб, беморлигининг савобидан умид қилса, албатта сиз айтган кишилар сафидан бўлади. Ин шаа Аллоҳ. Шаҳидларнинг иккинчи қисмига кируви кишиларни бир ҳадис ва бир жойда зикр қилинган эмас. Балки бир неча ҳадисларда алоҳида-алоҳида зикр қилинган. Муҳаққиқ уламолар ўша ҳадисларини бир рисолага ҳам жамлаганлар. Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Роддул Мухтор” китобларида ҳадисларнинг хулосасини зикр қилиб ўтганлар. Биз ҳам қўйида келтириб ўтамиз: 1-Бегуноҳ ўлдирилиб, шаҳидларнинг биринчи қисмида зикр қилинган шартлардан баъзилари топилмай қолган киши. 2-Қароқчига ҳамла қилиб хатодан ўзига тегиб вафот этган киши. 3-Муслулмон мамлакатнинг чегарасида қўриқчилик қилиб ўз ажали билан (табиий) вафот этган киши. 4-Сидқи дилдан Аллоҳнинг йўлида вафот қилишни ният қилиб, уни дуосини қилиб табиий вафот топган киши. 5-Ўзи ва оиласини золимлардан ҳимоя қилиб, қатл қилинган киши. 6-Молини золимлардан ҳимоя қилиб, қатл қилинган киши. 7-Ноҳақдан қамалиб вафот этган киши. 8-Зулмдан қочиб қочувда вафот этган киши. 9-Вабодан вафот этган. Булар қаторига вабо вақтида хасталанмай вафот этган киши. Вабо тарқаган қишлоқ ёки шаҳардан қочиб кетмай, савоб умидада сабр қилиб қолган бўлишлари шарти ила. 10-Қорин оғриғи (ич кетиш ва ) касаллиги туфайли вафот этган кишилар. 11-Зотилжам (пневмония) касаллигидан вафот этган киши. 12-Сил касаллигидан вафот этган киши. 13-Бирор уловдан йиқиб ҳалок бўлган киши. 14-Истмадан ҳалок бўлган киши. 15-Кемада қайт қилиб вафот этган киши. 16-Беморлиги вақтида қирқ марта “Ла илааҳа илла Анта субҳанаака инии кунту миназ золимиин”ни айтиб ўша беморлигида вафот этган киши. 17-Паркинсон касаллигидан вафот этган киши. 18-Заҳарли жонзод чақиб вафот этган киши. 19-Йиртқич нимталаб вафот этган киши. 20-Кўйиб вафот этган киши. 21-Чўқиб вафот этган киши. 22-Бирор нарсанинг остида босилиб вафот этган киши. 23-Ҳомиладор ҳолатида вафот этган аёл. 24-Туғаёти ёки туғиб бўлиб нифос даврида вафот этган аёл. 25-Боқира ҳолатида вафот этган киши. 26-Эрининг бошқа аёлга уйлагани сабабли ғам чекиб, унга сабр қилиб вафот этган аёл. 27-Иффатли ошиқ. Ишқини беркитиб ғамида вафот этган киши. 28-Ғурбатда вафот этган киши. 29-Дин илмини толиби. Бунга диний олим, дарс берувчи, китоб ёзувчи. 30-Эвазсиз (маошсиз) фақат савоб умидида азон айтувчи муаззин. 31-Аҳли аёлининг нону нафақасидан хабардор, ва уларнинг диний тарбиясини ҳам тўғри йўлга қўйиб уларга ҳалолдан едиргувчи киши. 32-Содиқ, диёнатдор савдогар. 33-Мусулмонлар юртига таом етгазиб берувчи тожир. 34-Ҳаётини муроса қилиш билан ўтгазган киши, яъни ёмон кишилар билан ҳам муроса қилган киши. 35-Уммат фасодга дучор бўлганда суннатни маҳкам тутувчи киши. 36-Кечаси таҳорат билан ухлаб ўша ҳолатда вафот этувчи киши. 37-Жума куни 38-Ҳар куни қирқ марта “Аллоҳумма баарик лии фил мавти ва фиима баъдал мавти” дуосини ўқиб вафот этган киши. 39-Зуҳо намозини (доимо) ўқиган, ҳар ой уч кун рўза тутиб, сафарда ҳам витрни тарк қилмайдиган киши. 40-Ҳар кеча “Ясин” сурасини ўқиган киши. 41-Ҳар куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юз марта салавот айтган киши. Шу ергача шаҳиднинг икки қисмини баён қилинди. Биринчи қисм шаҳидлар дунё эътибори билан ҳам, шаҳид ҳисобланадилар ва охират савоби эътибори билан ҳам, шаҳид ҳисобланадилар. Шунинг учун уларни дунё ва охират шаҳиди дейилади. Иккинчи қисм шаҳидлар охиратнинг савоби эътибори ила шаҳид ҳисобланганлари учун уларни охират шаҳиди дейилади. Юқорида дин ишлари билан машғул бўлиб вафот этганлар шаҳид саналади дейилди. Агар улар бу билан Аллоҳнинг розилигини талаб қилмай мол-дунё, шуҳрат талабида жанг қилиб вафот этсалар, дунёнинг эътибори билан уларга ғусл ва кафанлари шаҳидларники каби бўлса ҳам, охират савоби ва даражаларидан маҳрум бўладилар. Уларни дунё шаҳидлари дейилади. Шундай қилиб шаҳид уч қисмга бўлинади: 1- Дунё ва охират шаҳиди, 2- Охират шаҳиди, 3- Дунё шаҳиди. Биринчи ва учинчи шаҳидларни ғусл қилдириб, кафанланмайди. Иккинчи шаҳидни ғусл қилдириб, кафанланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat