Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, саволим нотўғри бўлса узр сўрайман араб тилини ўрганишга тарғиб қилувчи хадиси шариф борми?
Ва алайкум ассалом! Ҳадис эмас Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг гаплари бор. У киши “Араб тилини ўрганинглар, чунки у динингиздандир” деганлар. Байҳақий ривояти. Бошқа бир ривоятда “Араб тилини ўрганинглар, чунки араб тили мурувватни зиёда қилади” деганлар. Аллоҳ таоло охирги пайғамбарига китоб нозил қилиши учун араб тилини танлашининг ўзи у тилнинг шарафли эканлигига кифоя қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Арабни севиш иймондандир” деганлар. Араб тилини ўрганиш ва ўргатиш фарзи кифоядир. Чунки усиз Қуръон ва ҳадисни тушиниб бўлмайди. Валлоҳу аълам!