Ассалому алайкум! Бир неча йилдан намозимни яъни қазо намозимни қазо намоз деб ўқийман. Ҳозир бундай ўқилмайди дейилди, ўқиган намозларим нима бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Қазо дейишингиз тўғри бўлган. Бошқа гапларни айтганлар бекор айтишибди. Албатта қайси намознинг қазосини ўқиётганингизни тайин қилишингиз керак. Масалан “энг охирги қазо бўлган пешиннинг қазосини ўқишга ният қилдим” деб. Валлоҳу аълам!