Ассалому алайкум! Хурматли устозлар, илмсизлик ва тушунмовчилик сабаб кўп берилган саволни яна беряпман. Сажда оятлари келганда жойномозга чиқиб саждага боришдан олдин бирор нима ўқиб кейин саждага бориб Қуръон охирида ёзилган «Наввайту ан асжуда…»ни айтиладими?
Ва алайкум ассалом! Жойнамозга туриб, тиловат саждасини қалбида ният қилиб, Аллоҳу акбарни айтиб, саждага кетилади. Саждада намоздаги тасбеҳларни айтиб, Аллоҳу акбар деб саждадан турилади.
عن عائشة رضي الله عنها أن رسـول الله صلى الله عليه وسلم كان يقول في سجود القرآن بالليـل " سجدَ وجهـيَ للذي خلقَـه وشَـقَّ سمعَـه وبصرَه بحولـِه وقـوَّتِه ". أخرجـه النسائي في الصغرى
Шунингдек Оиша розияллоҳу анҳодан ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагича дуо ўқиганлари ривоят қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда Қуръоннинг саждасида “Сажада важҳий лиллазий холақоҳ ва шаққоҳ самъаҳу ва басороҳ биҳавлиҳи ва қувватиҳ” дер эдилар. Насоий ривояти. Валлоҳу аълам!