- Зинога ҳеч қандай йўл йўқ. Вояга етган одам, тезроқ оила қуриши керак. Шариатда йўқ харажатлар тўйга тўсиқ бўлмаслиги керак. Икки тараф рози бўлиб, етарли гувоҳларнинг ҳузурида никоҳланишлари етарли. Унгача, рўза тутиб, ибодат қилиб, сабр этиш лозим.