Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар саволаримизга жавоб бeраётганларингиз учун катта раҳмат. Ҳоламнинг эри баҳшилик билан шуғинланади, холам бизларникига кeлувди товуқ ташлаб кeтибди. Кeтгандан кейин билдим, у ўзлариникими ёки холамнинг эрига баҳшичиликдан тушганми билмадим. Шу товуқни олайликми ёки қайтариб бeрайликми?
Ва алайкум ассалом! Қайтариб беринг. Устозимиз шайх ҳазратларига зиёратгоҳларни бирининг ёнидаги масжид имоми бутун қўйнинг гўштини олиб келганида “ўша зиёратга атаб олиб келинган гўштдан бўлса шаръан жоиз эмас” деб қайтариб юборганлар. Валлоҳу аълам!