Ассалому алайкум! Ҳурматли зикр ахли хайати аъзолари! Мендан бир дўстим тижорат учун бир неча ой олдин қарз олган эди, мана нихоят қарзни қайтариш вақти хам келди, дўстим олган қарзини зиёда қилиб қайтармоқчи, яъни олган пулини қайтариб устига озгина пул қўшиб. Мен унга пул бераётганимда фақат савоб умид қилиб берганман ва қўшиб бермоқчи бўлган пулни рибо деб олмоқчи эмасман. Дўстим эса бу пулни кўнглимдан чиқариб беряпман, сен берган пулдан мўмайгина даромад қилдим, бу рибо эмас шунчаки мендан хадя деяпти. Бу вазиятда мени қилмоқчи бўлган қарорим тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Сизники аъло, дўстингизники ҳам жоиз. Агар пулни бераётганда фақат савобни ҳам умид қилиб, фойда кўрсанг кўнгилдан чиқариб берарсан деганингизда эди бергани аниқ рибо бўлар эди. Ёки олувчи олишда шундай деганида рибо бўлар эди. Валлоҳу аълам!