Ассалому алайкум! Мени бир яқин ўртоғим бизнес билан шуғулланади. Шу бизнесидан тушадиган даромадни малум қисмини инсонларга қарз сифатида фоизсиз беради. Одамлар оладиган қарзини қоплайдиган бирор буюмини гаровга беришади. Бу қарзни малум муддатда қайтаришни келишишади. Агар вақтида қайтара олмаса гаровни ўзига олиб қолади. Саволим шундан иборатки баъзи вақтда гаровни миқдори олинган қарздан кўпроқ бўлиб қолиши мумкин. Шунга судхўрликка кириб қолмайдими? Бу қиладиган иш тўғрими? Нима маслаҳат бера оласизлар?
– Ва алайкум ассалом! Берган қарзидан ортиқчаси ҳалол бўлмайди. Ортиқчасини қайтариб бериши керак, акс ҳолда судхўрлик бўлади. Валлоҳу аълам!