Ассалому-алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокату ҳурматли Шайх Хазратлари. Мени анча вақтдан бери қийнаб келадиган саволни бермоқчиман. Мен қазо намозларини о'қиётганимда қуйидагича ният қиламан: Аср намози қазоларидан бирини о'қишни ният қилдим ҳолис ОЛЛОҲ учун.Қиблам бо'лмиш ка'бага юзландим деб 3-4-ракатлардан со'нг зам сура қо'шмай о'қиб келмоқда эдим, ҳудди аср намози каби. Шу то'г'рими? Халқимга ва ҳулқимга тегишли айрим дардлар, касалликлар мени анчадан бери безовта қилади. Бу хасталикларга шифо истаб дуоингиздан умидворман.ОЛЛОҲ таоло сиз ва бизни о'зи рози бо'лган бандаларидан айласин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Аслида, қазо намоз ҳам ўз вақтида адо этиладиган намоз каби. Аммо баъзи уламолар сиз айтган каби қазо намознинг таъйини бўлмаса, тўрт ракъатига ҳам зам сура қилинади, деганлар.