Ассалому алайкум! Бир саволда автобус компанийларига қарзини тўлаб бериш кераклигини айтибсизлар. Саволим шундаки, менинг онам СССР пайтида 3-4 йил давомида автобусга пул тўламасдан юрган эканлар. Ҳозир шуни ҳаққини адо қилмоқчилар аммо автобус рақамлари эсларида йўқ ва сиз айтгандек компаниясини топишнинг ҳам иложи йўқ. Шу вазиятда қандай қилиб 3-4 йиллик қарзларидан қутулсалар бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Ҳақдорлар номидан фақир мискинларга садақа қилиб юборсинлар. Валлоҳу аълам!