Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйланиш масаласида маслаҳат беринг

00:00 / 09.05.2007 | eski savollar | 5757

Ассаламу алайкум ва рахматуллохи ва боракатух! Мухтарам шайх хазратлари Уйланиш масаласи бўйича маслахат сўрамоқчи эдим. Хозир менинг аллақачон уйланадиган пайтим. Мен сизнинг сайтингиздан уйланишга доир кўп нарсаларни ўргандим ва диндор бир қизга уйланишга харакат қилаяпман. Бир қиз билан динимиз буюргандек учрашиб танишдик. У қиз хам турмушга чиқишга рози бўлди. Лекин у қизнинг ахлоқи хақида батафсил маълумотга эга эмасман. Турмуш қуриб кетган опаларим бу қизга уйланишимга умуман қарши. У қиз хақида бироз суриштирган экан. Лекин уларнинг суриштиргани холис эмас. Уларнинг фикрича мен олийгохда ўқиётганим учун қиз хам олийгохни битирган бўлиши керак. Хозир бир қарорга кела олмаяпман. Аллох улар орқали мени қизнинг солиха эмаслигидан огохлантирмоқчими ёки уларни шайтон бизга қарши қўйяптими билолмаяпман. Сизнинг маслахатингиз менинг учун жуда қийматли. Илтимос маслахат беринг. Аллоҳ сизга бундан хам зиёда илм берсин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Келин танлашда олий ўқув юртида ўқийдиган бўлиши шарт деган гап динимизда йўқ. Балки келин танлашда энг асосий белги унинг диндорлигидир. Бу ҳақда тўлиқ маълумот олиш учун «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг 13–жузига мурожаат қилишингиз мумкин.

Топ рейтинг www.uz Openstat