Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саримсоқ пиёз истеъмол қилиб масжидга бориш

11:07 / 16.03.2018 | Abdulatif Xolmirzayev | 4220

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, жумъа намозида ёнимда ўтирган намозхон саримсоқ пиёз истеъмол қилиб масжидга кирган экан, хижолат қилмасин деб  танбеҳ бера олмадим, лекин имом қилаётган мавъиза ҳам қулоғимга кирмай қолди, намозга такбир айтилгандан кейин ёнга сурилиб орқа сафдаги намозхонни ёнимга чақириб олдим. Намоздан кейин ўзимга раво кўрмаган нарсани орқа сафдан ёнимга ўтиб намозни адо қилган кишига раво кўрганим учун юрагим ғаш бўлиб қолди. Бундай холатда қандай йўл тутиш керак? Ноқулай савол учун олдиндан узр сўрайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бундай суратда “бу биродаримиз шу масалани билмаса керак” деб сабр қилиш керак. Бунчалик нозик бўлмаслик керак. Динимизда “таҳаммулул азаа” озорларни кўтариш хислати ҳам мақталган. Ҳусусан жоҳил бўлса. Бундай ўринларда кечиримли ва сабрли бўлиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидандир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat