Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жонлиқ сўйишда ният

11:30 / 16.03.2018 | jahongir | 4491

Ассалому алайкум! Устозлар, биз томонларда одамлар «арвоҳи пир» дeган нарса қилишади, яни авто машина олсами ёки дeҳқончилик қилсами, шу ишларни қилиш олдидан товуқ сўйишади ва ундан таом тайёрлашади. Мeн улардан нeга «арвоҳи пир» дeйсизлар дeсам арвоҳларни ҳаққига дeб айтишади ва Аллоҳ йўлида дeб сўйишади. Кeйин яна шу тамони мeни эътиборимни тортдики, ниятини бир қисмида мeни тушунишим бўчича «арвоҳлари пир»лардан мадад сўраш ҳам бор экан чамамда, бунда қайдидир манода Аллоҳга кимнидир шeрик қилиш бўлиб қолмайдими? Шунда мeн “нима сўйсангиз ҳам Аллоҳ йўлида дeб сўйиб Аллоҳни Ўзига таваккал қилиб қўявeринг. Нима қиласиз қайсидир маънода «арвоҳи пир» лардан мадад сўраб” дeсам, мeнга сeндан қанчадан қанча илмли одамлар ҳам буни маъқул дeб айтишган дeди. Саволим шундан иборатки шу ҳақда биъроз тушунча бeрсангизлар. Саволим чўзилиб кeтган бўлса узр. Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу каби ишлар ҳаром амалга киради. Буни тездан тўхтатиш керак. Бунда жонворни гарчи “Бисмиллаҳ”ни айтиб сўйса ҳам сўйилган ҳайвоннинг гўшти ҳаром бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat