Ассаламу Алейкум Хазрат! Аввало Аллоҳни ёлида қилаётган хизматларингиз учун сизга о'з миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Илмсизлигим учун ҳам савол беришда сизни қийнаганим учун узр сорайман.Хазрат мен хозир Хорижда оқияпман бу ерга келганимдан кейин вақтни қадрига ко'проқ етадиган бо'либ қолдим. Аллоҳга шукр озгина бо'лса ҳам жохилликларимдан қайтдим. Анча вақт намозни қойим қила олмадим базан дангасалик қилиб ташлаб қоярдир аммо нимадур энди менга тинчлик бермаяпти ичимда мени қийнаётган саволлар жуда коп базан шайтон шунақанги саволлар билан қийнайди аммо буларга жавоб тополмай озимни бошқаролмай қоламан базан. Дунё ва охират ҳақида малумот оқиб қолсам ёки эшитсам саволларим яна копайиб уларга жавоб тополмай қийналиб кетаяпман. Хазрат сиздан ёрдам маслаҳат сораб хат ёзаяпман мени қийнаётган саволлар коплигидан тушуниб етдимки ҳаммасини бошидан бошлашим, иймонни янгидан мустаҳкам қилиб қурушга ҳақиқй мусулмон болишга, ҳар бирон амалимни илм, хужжат асосида қилишликга, бидат ва хурофотлардан турли оқим ва қарашлардан йироқ юриб оз мусулмонлик орнимни топишга аҳд қилдим аммо ишни нимадан бошлашни билмаяпман яна озимча бирин кетин китоб оқиб ёки марузалар эшитиб яна чала ёки нотогри ёлларга кириб қолишдан қорқаман. Анча вақтимни ёқотдим кеч болмасдан тезроқ бошламоқчиман Хазрат сиздан илтимос кучли мусулмон болишим учун Намозни қойим қилишим айниқса намоз лаззати топиш учун илм органишни нимадан бошлаш керак ва қандай давом эттириш керак? Мен мустақил органишга мажбурман. Аллоҳни қудрати билан мана шу ерга келиб илк бора Қуронни манолар таржимасини оқиб чиқдим аммо бу менда яна саволларни копайтириб юборди. Хазрат менимча мен ҳаммасини мураккаблаштириб юборяпман илтимос ёрдам беринг. Жавобингиз ва маслаҳатларингиз учун олдиндан катта раҳмат Аллоҳ сизни оз паноҳида сақласин илоҳим ҳайрли ишларингизни бардавом ва барокатли қилсин сизни оиламиз билан жуда яхши корамиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Биз китобларимизни электрон нусхаларини чиқармоқдамиз. Сайтимиздан ўша бозорнинг топиб киринг. Аввалбошдан китобларни олиб ўқишни йўлга қўйинг. Иншааллоҳ, ҳаммаси яхши бўлади.