Ассалому алайкум! Намозда "Фотиҳа" сурасини қироатида 5-оятдаги "وَ"ни умуман талаффуз қилмай, айтмай кетса намоз бузилмайдими? Шундай қироат қиладиган одам имомликка ўтса иқтидо қилган одам намозини қайта ўқиши керак бўлиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Намоз бузилмайди. Валлоҳу аълам!