Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғофур сурасидаги оятни далил қилиш

14:46 / 28.03.2018 | Nigoraxon | 5105

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир танишим бир аёл хакида гапириб қолди. Хозир у аёл вафот этган. Аллоҳ мени кечирсин ўлган одамни орқасидан гапирмоқчимасман. Фақат шу нарсаларга ишониб юрганлар ўқисин деб ёздим. У аёл фаришталар билан гаплашиб турар экан. Яна айтишича, хозир қиёмат бўляпди, биз хабар бериш учун жўнатилганмиз, одамлар англамаяпди ва шунга ўхшаган анча гаплар. Аллоҳни каломида хам биз ҳақимизда сура хам бор деб, “Ғофур” сурасини 15-ояти У даражаси юксак, Арш эгасидир. У Ўз амри ила бандаларидан кимни хохласа, ўшанга мулоқот кунидан огохлантириши учун рухни туширур. деб китобларида ёзилган. Яна Аллоҳни каломидаги кўп сура ва оятлар келтирилган. Менга танишим шу китобни кўрсатиб, булар китобда хам айтилган экан деб қолди. Мен бу оят пайғамбарлар хақида дедим. Уйга келиб Тафсири Ҳилолни очиб ўқидим. Тафсирда бу оят улар хакида эмас экан. Нахот инсонлар Аллоҳни каломини ўзларига мослаштириб олишса. Шу каби инсонлар жин ва шайтонлар билан мулоқот қилишадими? Яна бир гапида шундай деган: Ман ёлғон гапираётган бўлсам,нега Аллоҳ мани жағимни тийиб, гапиртирмай қўймаяпди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

 رَفِيعُ الدَّرَجَاتِ ذُو الْعَرْشِ يُلْقِي الرُّوحَ مِنْ أَمْرِهِ عَلَى مَن يَشَاء مِنْ عِبَادِهِ لِيُنذِرَ يَوْمَ التَّلَاقِ۝

15 У даражаси юксак, Арш эгасидир. У Ўз амри ила бандаларидан кимни хоҳласа, ўшанга мулоқот кунидан огоҳлантириш учун руҳни нозил қилур. Аллоҳ таоло даражаси юксак Зотдир. Унинг даражасига яқин келадиган ҳеч бир зот йўқдир. Аллоҳ таоло Арш эгасидир. Шунинг учун ҳаммадан устун ва ҳаммага ҳукмини ўтказувчидир. У Зот нимани хоҳласа, шуни қилади. Унинг хоҳишига ҳеч ким тўсиқ бўла олмайди. «У Ўз амри ила бандаларидан кимни хоҳласа, ўшанга мулоқот кунидан огоҳлантириш учун руҳни нозил қилур». «Мулоқот (учрашув) куни»дан мурод қиёматдир. «Руҳ»дан мурод эса ваҳий ва уни олиб келувчи фариштадир. Даражаси юксак, Аршга эга бўлган, хоҳлаган ишини қиладиган Аллоҳ таоло Ўзи истаган бандасини пайғамбар қилиб, танлаб олади. Ўша бандага руҳни – ваҳийни туширади. Ушбу оятда ваҳийнинг «руҳ» деб аталиши улкан маъно касб этади. Аллоҳдан келган ваҳий ва таълимотлар бандалар учун маънавий руҳ – жондир. Ана ўша ваҳийга эргашганларгина ўзларини маънавий жиҳатдан жонлилар деб ҳисоблашлари мумкин. Аллоҳдан нозил қилиинган руҳга – ваҳийга эргашмаганлар эса маънавий жиҳатдан ўликлардир. Шу билан бирга, оятда ваҳийни туширишдан асосий мақсад ҳам «мулоқот кунидан огоҳлантириш учун» экани баён қилинмоқда. Демак, ваҳий туширишнинг асосий мақсадларидан бири одамларни қиёмат кунидан огоҳлантириш, унга тайёргарлик кўришга чақиришдир. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Ушбу оятдаги ваҳийни қабул қилувчи Аллоҳ танлаб олган бандалар пайғамбарлардир. У аёл фаришталар билан гаплашганликни даъво қилиши сафсатадан бошқа нарса эмасдир. Ундайларни ишлари ва гапларига келинса, бу шариатга хилоф иш. Уларнинг ҳаммаси жинлар билан ҳамкорлик қилишади. Улар ўртасидаги дўстликнинг мустаҳкам бўлиб бориши, инсонлардаги Аллоҳга осийлик ҳамда нопокликни юқори даражасига кўтариш билан бўлади. Яъни ким қанча нопок бўлса, шунча жинлар билан қиладиган “ғаройиб” ишлари ортиб бораверади. 1-Аллоҳ таолони қўйиб боболарим ёки момоларим ёки одамларим ёки пирларим деб атаб олган жинларига қўй, товуқ каби жонворларни атаб сўйиш билан агар маккорроқ бўлса, бу жонворларни қайсидир валий зот деб танилган кишига атаб сўйиш билан бажартиради. 2-аёллар ҳайздан пок бўлганда ёки эркаклар жунуб ҳолатда бўлса ҳам ғусл қилмасдан “чилла” ўтказиб қўйиш билан бўлади. 3-ҳайз қони билан баъзи сураларни ёздиради. Боболарим ёки момоларим ёки одамларим ёки пирларим деб уларга атаб шам чироқ, пиликлар ёқиб, нарсалар аташни буюради. 4-“Бўйнизга олмасангиз ёки қўл олмасангиз бўлмайди” деб ғайб илмини даъво қилиш бўлган куфрга ҳамкорлик қилиш шартномасини туздиради. Энг нопокликда чўққига чиққанлари икки оёғи остида икки Қуръонни боғлаб ҳожатхонага кириш билан бўлади. Ундайларни ўзлари ҳам, уларга бораётганлар ҳам Аллоҳдан қўрқишлари ва тавба қилиб бу ишларини тезда ташлашлари керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat