Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон ўқиган ажри

15:15 / 05.09.2021 | Anvar Bekchanov | 1785

Ассалому алайкум! Бир хадисда Қуръон ёдлаган одамнинг ота онасига тож кийдирилади дейилган экан. Шу китобдан ўқиган одамни ота онасига хам тож кийдириладими шуни умид қилсак бўлами?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қуръони Каримни ўқишнинг савоби ва даражаси албатта баланд, лекин у билан бирга унга амал қилиш шарт, ўқишнинг ўзи кифоя қилмайди, унга амал ҳам қилиш керак. Шунда амал қилганнинг ота-онасига қиёматда тож кийдирилади. Имом Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилишган бошқа бир ҳадисда шундай дейилган:

عن معاذ بن أنس الجهني رضي الله عنه أن رسول الله عليه وسلم قال: مَنْ قَرَأَ الْقُرْآنَ وَعَمِلَ بِمَا فِيهِ ، أُلْبِسَ وَالِدَاهُ تَاجًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ ، ضَوْءُهُ أَحْسَنُ مِنْ ضَوْءِ الشَّمْسِ فِي بُيُوتِ الدُّنْيَا لَوْ كَانَتْ فِيكُمْ ، فَمَا ظَنُّكُمْ بِالَّذِي عَمِلَ بِهَذَا.

Муоз ибн Анас Жуҳанийдан ривоят қилинади:
 «Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қуръонни ўқиб ундаги нарсаларга амал қилса, Қиёмат куни ота-онасига тож кийдирилади. Унинг ёруғлиги агар сизларда бўлганда дунё уйларидаги қуёшнинг ёруғлигидан яхшидир. Энди шунга амал қилганнинг ўзининг ҳоли нима бўлади деб ўйлайсизлар», дедилар». Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat