Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда ўқиладиган сура ва дуолар

11:51 / 30.03.2018 | Amirxon | 52054

Ассалому алайкум! Ман Қуръондаги сураларни ёддан ўқилганига ҳар бир харфи учун алоҳида савоб ёзилиши ҳақидаги ҳадисни эшитгандим. Намознинг ичида ўқиладиган зам суралардаги ҳар бир харфи учун ҳам алоҳида савоб ёзиладими? Агар шунақа булса, зам сурада қанчалик узун сура ўқилса шунча кўп савобга эга бўладими? Ундан ташқари намозда ўқиладиган сано, аттаҳияту, саловат, роббана атина дуоси учун ҳам ҳар бир харфларига савоб ёзиладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Намозда ўқилганининг савоби янада кўпроқ бўлади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنهُ قالَ: قالَ رَسُولُ الله صلى الله عليه وسلم: «أيُحِبُّ أحَدُكُمْ إِذَا رَجَعَ إِلَى أهْلِهِ أنْ يَجِدَ فِيهِ ثَلاثَ خَلِفَاتٍ عِظَامٍ سِمَانٍ؟». قُلْنَا: نَعَمْ. قال: «فَثَلاثُ آيَاتٍ يَقْرَأُ بِهِنَّ أحَدُكُمْ فِي صَلاتِهِ، خَيْرٌ لَهُ مِنْ ثَلاثِ خَلِفَاتٍ عِظَامٍ سِمَانٍ». أخرجه مسلم

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирингиз ўз аҳлига қайтганида учта катта, семиз ҳомиладор туяни топиши хурсанд қиладими?” дедилар. Биз “Ҳа” деган эдик, “Бирингиз намозида уч оятни тиловат қилиши у учун учта катта, семиз ҳомиладор туядан яхшироқдир” дедилар.  Муслим ривояти. Уни яхши эканлигини инсон охиратга бориб Роббисининг ҳузурида ўқиганининг эвазини олаётганида билади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat