Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

бу иш судхурликка кирадими?

00:00 / 03.05.2013 | eski savollar | 2485
Ассалому алайкум шайх хазратлари. Сиздек ислом олими билан гойибона булса хам мулокот килиш бахтига муяссар килган парвардигорга чексиз, узи биладиган ададича хамду санолар булсин. Бир уртогим тарвуз экиш максадида мендан бир мунча пулни 2-3 ойдан кейин кайтариб бераман деб вактинча ишлатиб туриш учун олди. Уни айтишича тарвуз пишгандан кейин унинг анчаси ва ейилган тарвузларнинг пучоклари чириб кетар экан. Шунинг учун менга 2 та корамол олиб беринг, емини олиб берсангиз мен тарвуз пучокларини бериб, узимни молларимга кушиб ноябр ойигача бокиб бераман деб айтди. Менга бу таклиф жуда ёкиб колди. Буни амалга оширсак бу судхурлик булмайдими? Ёки судхурлик булмаслиги учун нима иш килишимиз лозим. Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Илмингиз бундан хам зиёда булсин. То киёматга кадар номингиз калблардан учмасин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Агар қарздор бўлгани учун хушомад тариқасида айтаётган бўлса, бу ишдан четланган афзал. Агар орада қарз бўлмаса ҳам шунга ўхшаш ишларни қилиб юрган бўлса, жоиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat