Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни 5 ракат ўқиб қўйса

23:04 / 11.04.2018 | Aslambek | 4404
Ассалому алайкум! Агар намозда 4-ракатни изидан 5-ракатга билмаган холда турилса нима қилиш керак? Намозни қайтадан ўқиши керакми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Агар намозхон қаъдаи охирга ўтирмай туриб кетса, модомики, сажда қилмаган бўлса, қайтиб ўтиради ва саждаи саҳв қилади. 

Чунки у фарз амал бўлган қаъдаи охирни кечга сурди.

Агар сажда қилган бўлса, фарзи нафлга айланади ва агар истаса, олтинчи ракъатни қўшади. 

Бешинчи ракъатнинг саждасини қилиши билан фарз намози нафлга айланади. Беш ракъатли намоз бўлмагани учун олтинчи ракъатни ҳам ўқиб қўйса, олти ракъатли нафл ўқиган бўлади. Фарзни бошқатдан ўқийди.

Агар намозхон қаъдаи охирга ўтирганидан кейин унутиб туриб кетса, модомики, сажда қилмаган бўлса, қайтиб ўтириб, салом беради. 

Чунки тик турган ҳолда салом бериб бўлмайди. Бунда саждаи саҳф қилмайди.

Агар сажда қилган бўлса, фарзи тамом бўлади ва олтинчи ракъатни қўшади ҳамда саждаи саҳв қилади. 

Чунки унинг учун намозидан салом беришдан бошқа нарса қолмаган эди. Саждаи саҳвни қилиши нафлни одатдагидек бошламагани учун бўлади. Ўша ортиқча намоз унинг учун

Икки ракъат нафл бўлади. Улар пешиннинг суннати ўрнига ўтмайди. 

Яъни ўша икки ракъат ортиқча намоз пешиннинг фарзидан кейинги икки ракъат суннати ўрнига ўтмайди. Уларни алоҳида ўқийди.

Ким унга ўша икки ракъатда иқтидо қилса, иккисини ўқийди. 

Ким намозга кейин келиб қўшилиб, имомга ўша икки зиёда ракъатда иқтидо қилса, фақат уларнигина ўқийди. Аввал ўтган ракъатларни ўқиб, тўлдирмайди. (“Кифоя” китоби). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat