Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ёшим катта бўлиб саломатлигим ёмонлаша бошлади ва оёқ бўғимларида артроз касаллиги пайдо бўлди. Натижада тиззаларим букилмайди, букишга ҳаракат қилганимда эса жуда қаттиқ оғриқ беради. Оқибатда намозни ўқишда саждага бориш, саждадан сўнг оёқни букиб ўтириш, ўрнимдан туришда оёғим жуда оғрийди. Мен намозни ўқишда ўтириб ўқийман, олдимга табуретка ёки хонтахтага жойнамоз солиб сажда қиламан. Шундай қилишим тўғрими? Нотўғри бўлса қандай тўғри ўқиш керак? Агар ишора билан ўқилса сажда қилганда қўл жойнамозга қўйиладими? Жавобингиз учун ташаккур.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Тик туриб ният қилинг, саждани ўтириб қилишингиз мумкин. Ишора билан ўқилганда жойнамозга тегилмайди, рукуъдан бироз пастроқ қилинади. Валлоҳу аълам!