Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Психология

07:31 / 24.04.2018 | Bayyina | 2957
Ассалому алайкум! Дугонамнинг қистови билан психология семинарларига бориб кӯрган эдим. У ерда психологнинг айтган гаплари жуда эътиборимни тортди ва ӯйлантириб қӯйди: "эрнинг топган пулининг тенг ярми аёл кишига тегишли экан, аёл киши пулни қанча кӯп ишлатса, бу сумма икки баробар эрига қайтар экан. Энг бечора аёл дам олиш кунини уй юмушларига бағшлайдиган аёл, у қачонки ӯзига бирор қимматбаҳо нарсани лойиқ кӯрса, ўшандагина унда юксалиш бӯлади" деган эди. Бу борада шариатимизда аёл кишига қандай кӯрсатмалар бор? Шундай тарғиботни илгари сурувчи семинарларга бориш маъқулми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Сиз каби аёллар қизиқиши, ундайларга пул сарфлашларингиз учун бу каби гапларни айтишади. Оқибатда пул ҳам йўқ, эр ҳам йўқ ва тинчлик ҳам йўқ бўлади. Чиқим қилиш ҳамманинг ўз ихтиёрида, лекин кирим эса ўзининг ихтиёрида эмас. Киримга қараб чиқим қилишни ўрганиш керак. Албатта бева-бечораларга ёрдам беришда Аллоҳ таолонинг раҳмати ва баракотини жалб қилиш деган нарса бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat