Ассалому алайкум! Иккита фарзандим бор. Икки йил аввал аёлим билан уришиб қолдим. Ўшанда жаҳл устида “уч талоқсан” деб юбордим. Мусофирчиликда эдик. Москва шаҳрида масжидга бориб навбатчи турган домлага ўқитдик. Лекин билмайман нима ўқиганини. Ўшандан бери оиламда барака, тинчлик йўқ. Қандай йўл тутай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! “Уч талоқсан” деганингиздан уч талоқ тушади. Биз бошқачасини билмаймиз. Валлоҳу аълам!