Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳу ҳурматли Шайх хазратлари. Сиздан бир масалада ёрдам беришингизни илтимос қилмоқчиман. Я'ни саволим бориди.Шар'ий то'йнинг қандай шартлари бор. Қиз томонда қандай мажбуриятлар ва йигит томонда қандай мажбуриятлар бор. Ҳозирги кундаги той'ларимиздан фарқи борми?Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. (саволим такрор саволлардан бо'лса узр со'риман). ОЛЛОҲ рози бо'лсин.!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Шаръий тўйда, эркак аёл аралаш бўлмаслиги, ҳаром нарсалар бўлмаслиги шарт. Никоҳ тўйини эр тараф қилади. Қиз томонда қизни беришдан бошқа мажбурият йўқ.