Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нуқсонли қўйлар

13:09 / 28.04.2018 | 1781
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар қўйлар бола туққанда маълум вақт ўтгандан сўнг қўйларнинг қўзи болалари тентак чиқиб қолади. Айирим ҳолларда шу тентак қўзиларни семиртириб сотиш жойизми? 2). Тентак қўзиларни қассобга сўйиб берса бўладими? 3). Тентак қўзилардан эҳсон дастурхонига сўйиш жойизми? 4). Мен давлатдан боллаларимга нафақа пуллари олиб келганман, лекин оиламни боқишга қурбим етарди. Шундай бўлса ҳам олганман, пулларим нисобга етмас эди у пуллардан китоблар олганман рўзғоримга ишлатганман, ўзим ҳам пулларимдан рўзғоримга ишлатганман. Мен олган нафақа пуллари мен учун ҳалолми? 5). Яна ўтган йили сентябрда болаларимга нафақа пули чиқди. Ноябр ойларида пулларим нисобга етди, нафақа пули шу йил мартда узилди. Мен хотинимга айтдим нафақа пули олмаймиз деб, хотиним мендан яширинча яна чиқартирибди, нега чиқартирдинг десам айтган нарсаларимни олиб бермадингиз деди. Мен олдин айтган эдим сезонга олиб бераман девдим ўтган йили сентябрдаги ва ҳозирги олаётган нафақа пуллари бизлар учун ҳалолми? Нафақа пулларни деярли ҳаммасини пора бериб чиқартиргандим. Жавоб учун раҳмат устозлар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! 1-2-3). Жоиз. 

4). Давлат белгилаган шартларга тушган бўлса ҳалол. 

5). Ҳаром иш қилибсиз.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat