Ассалому алайкум! Бирор бир чет давлатга чиқиш учун виза олишга ўша одамнинг банкдаги хисоб рақамида малум миқдорда пул бўлиши керак мисол учун (10000$) ақш доллари. Лекин у одамда бундай пул йўқ, бу холатда бошқа бир инсондан шу маблағ(10000$)ни 3-4 кун муддатга банкдаги ҳисоб рақамига қўйиб беришни сўраса ва шу иш учун маълум маблағ мисол учун 100$ берса, бу иш рибо бўлмайдими?
Ва алайкум ассалом! Рибо бўлади. Валлоҳу аълам!