Ассалому алайкум устоз. Рамазон муборак бўлсин.Камина икки савол билан сизга мурожат этмоқдаман. Агар саволим кўп такрорланган саволлардан бўлса узр сўрайман, толиби илмни айбга буйирмайсиз.1. Намозда кўзни юмиш қандай амал? Бу намозни бузадими? Базида киши атрофдаги нарсаларга чалғимаслик учун кўзни юмиб олади.2. Намозда овоз чиқармай кулиш намозни, овоз чиқариб қаҳ қаҳа билан кулиш намозни ҳам, таҳоратни ҳам бузади, деб билардим. Агар ҳақиқий кулиш эмас жилмайиш - табассум собит бўлсачи?