Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исломни қабул қилганда аввалги гуноҳлари

09:19 / 14.05.2018 | Абдусамад | 2762
Ассалому алайкум! Аллоҳ бизга ота-онамиздан ҳам меҳрибон. Кенг раҳмати сабабли ҳам тавба эшикларини ҳамма учун очиқ қилган. Банда қанча куфр келтириб ва ширк қилмасин, гуноҳларнинг хар турини қилмасин Аллоҳнинг раҳматига киришга имкон бор. У учун тавба эшиги очиқ. Сўзларимнинг тасдиғи ўлароқ Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бир қария ўртасида бўлиб ўтган суҳбатни келтираман. Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи васаллам қошига кексалик белини дол қилган, сочларини тўкиб, тишларини қоққан чол оёқларини зўрға судраб ҳассага суяниб келди. Узоқлардан, кўзларини тўсаётган киприклари орасидан йўл қараб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келганида қалтироқ овозда сўзлади: - Эй Расулуллоҳ, бир киши гуноҳларни кўп қилган. Кўп қилганда ҳам ҳеч турини қўймай қилган. Гуноҳларини бутун инсониятга тақсимланса, ҳаммасини бахтқаро қилишга етади. Шундай одамнинг тавбаси қабул бўладими? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошларини кўтариб қарияга тикилдилар. Ёши бир жойга бориб бели букилибди. Гуноҳлар иликларининг қувватини олиб, юзидан нурни ўчирибди. – Исломга кирдингизми? – Мен Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, сизни Аллоҳнинг элчиси эканингизга гувоҳлик бераман! – Яхшиликлар қиласиз, ёмонликлардан тийиласиз. Аллоҳ сизга ўша гуноҳларнинг барчасини яхшиликка айлантириб беради! – Хиёнатларим, бузуқликларимни ҳам-а?! – Шундай! – Аллоҳу акбар!.. Аллоҳу акбар! .. Аллоҳу акбар!.. Такбир айта-такбир айта кўздан ғойиб бўлди. Бу ҳикояни Табароний ва Баззор ривоят қилган. Саволим шуки юқоридаги ривоят тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Аввал мусулмон бўлмаган инсон ҳар қанча гуноҳ қилган бўлсин Исломни қабул қилса унинг барча гуноҳлари ювилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat