Ассалому алайкум! Мени касбим фермерлик билан шуғулланаман. Давлатга топширган буғдойдан ўзимизга қолган қисмига ушр, буғдойнинг сомонига закот ва давлатга топширилган пахта ва буғдойдан келадиган даромаддан ёки соф фойдасидан бериладиган закот тўғрисида маълумот берсангиз. Бундан ташқари биз одаларга такрорий экин экиш учун ерларни ижарага бериш орқали даромад оламиз.
– Ва алайкум ассалом! Ердан чиққан ҳар қандай ҳосилдан ушр берасиз. Давлатга топширадиганингизнинг пулини тўлаганида ундан ушр берасиз. Ушрни ҳисоблашда ҳеч қандай харажатларни айириб ташламайсиз. Ижарага берилган ердан икки тараф ҳам ўз улушидан ушр беради. Валлоҳу аълам!