Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сахарлик ҳамда ифторликдаги дуолар

23:34 / 31.05.2018 | Abdulmatov Abdulaziz | 38945
Ассалому алайкум! Ҳурматли аҳли илм, қимматли вақтингизни олганим учун маъзур тутинг илтимос. Бир ердан ўқиб қолдим ҳозирда барча мусулмонлар сахарлик ва ифторликдаги Навайту ва Аллоҳумма лака сумту каби дуоларни ўқишга кўрсатма йўқ экан. Аслида хам шундайми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Аслида ибодатни дилдан ният қилинади. Ҳозирги кунда одамларнинг хаёли паришон бўлгани учун уламолар тилида ҳам бироз эслаб қўйса дейишган. Чунки кўришидан туппа тузук одамларнинг кўпчилиги ҳам васвасага чалинишган. Шунга бир муолажа сифатида айтилган. Аслида суннат рўза тутишни қалбдан ният қилиш, бошқа амалларда ҳам шундай. Масалан намозда ҳам. Ифторликка келса биздаги кишилар оғизни очмасдан туриб “Лака сумту” деб дуо қилишади. Аслида эса “Бисмиллаҳ” деб оғиз очилиб, ифторлик қилинади. Нафси ором олгач худди намозни ўқиб бўлганидан кейин қилинадиган дуо каби ўша дуони қилинади. Шунда ўша дуодаги “Сен учун рўза тутдим ва берган ризқинга ифторлик қилдим”нинг маъносига тўғри келади. Шунингдек Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа дуолар ҳам собит бўлган. Ушбуларни ўқиш суннат. 

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا أَفْطَرَ قَالَ: ذَهَبَ الظَّمَأُ وَابْتَلَّتِ الْعُرُوقُ وَثَبَتَ الْأَجْرُ إِنْ شَاءَ اللهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ  

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар:
«Заҳабаз зомау ва баталлатил уруқу ва сабатал ажру, иншааллоҳ» 
(«Гуноҳ кетди, томирлар ҳўлланди ва иншааллоҳ, ажр собит бўлди»), дер эдилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ифтор пайтида қилинган дуо тўсиқсиз қабул бўлиши маълум ва машҳур. Ушбу ва ундан кейин келадиган ривоятлардаги дуолар оғиз очишда ўқиладиган дуоларидир. Улардан бирини ёдлаб олиб, оғиз очиш пайтида ўқишга одатланилса, жуда ҳам яхши бўлади. 

وَكَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا أَفْطَرَ قَالَ: اللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالطَّبَرَانِيُّ وَلَفْظُهُ: بِسْمِ اللهِ اللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ  

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар:
«Аллоҳумма! Лака сумту ва ъалаа ризқика афторту» («Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ ила ифтор қилдим»), дер эдилар».
Абу Довуд ва Тобароний ривоят қилганлар.
Тобаронийнинг лафзида:
«Бисмиллаҳ. Аллоҳумма! Лака сумту ва ъалаа ризқика афторту» («Бисмиллаҳ. Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ ила ифтор қилдим»), дейилган. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).  Оғиз очишдан олдин кутиб ўтирганда инсон хоҳлаган нарсасини дуо қилиб сўраши мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat