Ассалому алайкум! Ман икки йил олдин оила қуришимдан аввал оилада ўзи 5 киши эдик, ман, ота-онам, эридан ажрашиб қайтиб келган синглим ва унинг 6 ёшли ўғли, яъни жияним. Уйда оила баланси деган нарса бузилган, яъни отам тирик бўлсалар ҳам оила бошлиғи онам ҳисобланади. Ҳамма нарса онамми ихтиёрига қараб бўлади, бунга сабаб, отам ўз вақтида оила деган масъулиятни бўйнига олмаган, ишлаб пул топиб оилани боқмаган, фарзандларни туғдириб қўйиб, кейин ташлаб қўйган, шу сабабли ҳар ишни онам ўз бўйнига олиб, оила деган аравани ёлғиз тортганлар. Хуллас шу нарса ман уйланганимдан кейин ман учун катта зарба бўлди. Яъни уйда аёл кишининг хукмронлиги. Тўйим куни эртаси, чимилдиққа киришдан олдинги жараёнда, чимилдиқ тайёрланган хонага кираман деб жияним тўпалон қилишни бошлади, кейин ман қаттиқро урушиб берудим, шу бошимга бало бўлди. Синглим бориб онамга кўпиртириб айтган, онам бўсала жазавага тушиб, мани ҳаммани олдида уриб кеттила, хуллас чимилдиққа кирвотганда қарғиш олибам дуо олибам кирдим. Шу кундан бошлаб уйим жаханнамга айланган. Қайтиб келган синглимми боласи деб, онам (отамми этмиман, чунки улар уйда хеч қандай обрўга эга эмаслар ва хеч ким бир тийинга олмайди) мани хаётимми дўзахга айлантирдила. Келин бўлса тайёр хўракка айланди, мани аламимми аёлимдан олишши бошлашди. Оиламми ажратишга ҳаракат қилишади, ҳар куни жанжал. Уйдан чиқиб кетай десам, уйимиз бузилиш арафасида, чиқиб кетсам алоҳида уй бермаслиги мумкин, шунга сабр қилиб яшавомман, 2 йилдан бери. Халигача уйдиларим билан муносабатим ёмон. Сизлардан илтимос, маслахат берила, шариат бўйича қанақа йўл тутсам адолатли бўлади, намоз ўқиб туриб шариатга зид бўлган ишлани қлишади, Ҳолиқ қолиб махлуққа бўйсунулмиди десам, сан ақллисан, бизларга бунақа тарбия беришмаган ота-онамза деб урушишади. Тўғри йўлни кўрсатинглар илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Бу ўринда энг яхшиси ҳам тўғриси ҳам сабр. Жоҳил инсонлар деворга ўхшайдилар, ҳадеб бошингизни деворга урманг. Бошингиз ёрилгани қолади. Уруш жанжаллардан қочинг. Валлоҳу аълам!