Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отанинг вазифаси

05:20 / 25 февраль | Аброр | 306

Ассалому алайкум! Мен 1 ёшлигим да отам оламдан утган екан лар, 1 ёш катта опам хам бор, отам утганидан кегин онам ни онасини ки га кучиб келдик, онам ишлар едилар ва иш хона да бир еркак билан танишиб колишган ва орадан вакт утиб оз моз онам ни онаси каршилик килиди, барибир турмуш куриш ди ва у одамни яни иккинчи отамни шахсий уйи ёклиги учун биз ичара да тура бошладик, ва ичара га ва бизни бокишга курбилари етмагани учун онам яна ишлашга мажбур булдилар хаётда жуда кийналдик онам ни оталари бизга квартира олиб беришда ва уша ерда яшай бошладик отам ишламас едилар онам ишдалигида биз билан куп уришар едилар хатто есимда колган нарса шуки опам успиринлик пайтиларида дори бериб бизни ухлатиб хар хил жойларидан ушлар еди опам га кул теккизар еди ман кегин сал катта булиб тушина бошладим онам га айтсам жиддий карамас едилар отам кетиб колишидан куркардилар шу тарика орада отам камалиб колди уни кургани карз хавола килиб кургани хам борардик, онам боришиммиз керак деп туриб олардилар кийналсалар хам ёшим катта булиб 18 ёшим да институтга кирдим контракт асосида ва пулини тулашга курбим етмаслигини билиб укимадим росса укигим катта одам булишни хохлирдим, оиладаги камчиликлар ни куриб россия га ишлагани кеттим 3 йил деган да келиб опам ни узаттим чунки ман туй килмасам опам утириб коларди туну кун каттик ишладим отам хатто битта куйлак хам олиб бермади бечора опам га ора чорада ишлаб у ер бу ерда уша пулни хам ичиб юборардилар хатто онам кармонидан пул угирлаб тилла буйимларни хам угирлар едилар мен яна ишлашга кеттим онам хам иш га яроксиз булиб колдилар ишламанг ман бокаман деп ишлатмадим бориб яна ишладим акика туй одатларимиз ни килдим жиянлик булиб квартира да яшардик квартира га уйланмайман деп ховли килиб карзга ботиб колдим ахир квартира га уйлансам аёлимни дадам га ишонмас едим карз узгани яна кеттим орада онам каттик бетоб булиб даволашга пулим кетти туйим яна жузилди ёшим 30 га кирди хали уйланишим га имкон топа олмаяпман кийналишим ни хеч ким га билдирмайман Аллоҳ дан булак хатто якин дустларим га хам айтолмиман жуда кийналиб кеттим хамма нега уйланмисан дейди отам еса манга ёшлигим да хатто бир дона конфет олиб бермаган мехрим ёк онам учун чидаяпман отам еса пул жунатсам катта катта ейиш ни яхши куради онам учун чидаш да давом етяпман узим хам анча касаллик ортирволдим хали уйланмасимдан саволим шундаки 1 карз олиб уйлансам буладим,2 отамни онамни каргайди шундан куркади онам охиратта жавоб беромиман деп мен айттим оилани бокмаган еркак вазифасини килмапти куркманг охиратта ман жавоб бераман деп 2 чи саволим отамдан жуда зерикдим нима килсам булади Аллоҳ дан куркаман но тўғри иш килиб куйишдан?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1. Ноҳақ қарғаса асло ўтмайди. 2. Онангизни олиб бошқа жойда яшашга ҳаққингиз бор. Сабр қилинг, Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида марҳамат қилади:  

  يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَعِينُواْ بِالصَّبْرِ وَالصَّلاَةِ إِنَّ اللّهَ مَعَ الصَّابِرِينَ۝ 

153. Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила ёрдам сў¬ранглар. Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир.
Демак, мўмин-мусулмон банда мазкур қийинчиликларни енгиш учун катта миқдордаги сабрга эга бўлиши керак. Аммо ҳамма нарсанинг чегараси бўлганидек, гоҳида сабр ҳам тугаши, сусайиши мумкин, бундай ҳолатда намоз ёрдамга келади. Намоз битмас-туганмас ёрдамчи, кучга куч, қувватга қувват бахш этувчи, қалбга мадад берувчи, сабрга сабр қўшувчи, сокинлик ва хотиржамлик манбаидир. У ожиз, заиф одамни қувват ва ёрдамнинг асл манбаи бўлмиш Аллоҳ таолога боғловчи воситадир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом қачон бир ишдан ташвишга тушсалар, намоз ўқишга шошилар эдилар. Шу боис, Аллоҳ таоло қийинчилик ва машаққатлар остонасида турган Ислом умматини сабрга ва намозга чақирмоқда. Ва ортидан:
«Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир», – деб таъкидламоқда.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссолату вассаллом ҳадисларидан бирида:
«Мўминнинг иши ажойиб, Аллоҳ унга нимани қазо қилса ҳам, яхшилик бўлади. Хурсандлик етса, шукр қилади, яхши бўлади. Мусибат етса, сабр қилади, яхши бўлади», – деганлар.
Имом Термизий ривоят қилган бошқа бир ҳадисда «Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилган мусулмон уларга аралашмайдиган ва озорларига сабр қилмайдиган мусулмондан яхшидир», – деганлар.
Мадинаи Мунавварада Набий алайҳиссалом атрофларида бирикиб, алоҳида хусусиятларга эга бўлган жамият қурган мусулмонлар ўзларига етган улуғ неъматни – Аллоҳнинг динини, Исломни дунёга тарқатиш учун узоқ ва машаққатли кураш олдида турганлари эътиборидан Қуръони Карим уларни бу ишга руҳий-маънавий томондан тайёрлаш учун бўлғуси қийинчиликларга қандай муносабатда бўлиш йўлларини кўрсатади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat