МАҲРНИНГ ШАРТЛАРИ1. Қийматга эга, мол деса бўлгудек нарса бўлиши керак. Кўпчилик уламолар Ҳанафий мазҳабининг маҳрнинг энг ози ўн дирҳам бўлиши керак, деган ижтиҳодини маъқул топганлар. Жобир розияллоҳу анҳу қилган ривоятда «Агар эркак киши аёлга маҳрни ҳовучини тўлдириб таом бериш ила адо этса, аёл унга ҳалол бўлур» - дейилган. Бунда маҳр уйланишдаги асосий қасд эмас, балки эрнинг хотиннинг нафақасини доимий равишда қилиб туришини ўз бўйнига олганига ишора эканини кўрсатади.2. Маҳрга бериладиган мол ҳалол ва пок бўлиши керак. Чўчқа, ароқ, ўлимтик каби шариат ҳаром қилган нарсалар маҳр ўрнига ўтмайди.3. Маҳрга бериладиган мол бировдан тортиб олинган бўлмаслиги шарт.4. Маҳрга аталган мол ноаниқ бўлмаслиги шарт.Маҳр фақат пул бўлиши шарт эмас. Молявий қийматга эга нарса бўлса бўлаверади. Ҳовли-жой, ер, ҳайвон, тижорат молига ўхшаш нарсалар шулар жумласига киради.Мазкурлардан ҳажга олиб бориш ҳам маҳр бўлмаслиги чиқади. Шунинг учун шартларни ўзида мужассам қилган маҳрни келинга бериб, ҳажга олиб боришни мурувват юзасидан ваъда қилсангиз яхши бўлади.