Ассалому Алайкум Устоз! Менинг бир дўстим тижорат билан шуғулланади. Бундан 3 ойча муққаддам бир мижоз келиб махсулот сотиб олишга ахдлашгач гаровга пул берган ва кўп ўтмай махсулотни сотиб олгани келган аммо гаровдаги пул иккаловининг хам ёдидан кўтарилган. Дўстим шу куннинг ўзидаёқ мижозга қўнғироқ қилганида у одам 2, 3 кундан сўнг одам юборишини айтган бироқ у одам хам келмаган. Бу орада дўстимнинг мобил телефонидаги қўнғироқлар журналидан мижознинг рақами ўчиб кетган. Орадан анча вақт ўтган бўлсада у инсондан дарак йўқ.Шу масалада ёрдам берсангиз, дўстим бу пулларни нима қилиши керак? Сизга олдиндан катта раҳмат.