Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уй кредит

20:25 / 05.09.2021 | Mister Kitobchi | 2465

Ассалому алайкум! Ман 2013-йилда кридетга йиллик 7% ставка билан намунали турар жой сотиб олган эдим. Ҳозирга келиб 50млн атрофида кредитдан қарзим қолган. Саволим шундан иборатки ман банкка 40млн атрофида омонат қўйиб ундан тушганига 2027-йилгача 50млнни узсам жоизми? Уйни олганимдан бер таҳминан 100млн атрофида банкга фоиз тўлаганмиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тезда пул топиб чўзиб ўтирмасдан кредитингизни тўланг. Сиз аввалги 7% ставка билан қилганингиз ҳам кейинги қўймоқчи бўлган омонатингиз ҳам рибо ҳисобланиб, шариатимизда унинг гуноҳи қуйидагича: 

عن أبي هريرة رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرِّبَا سَبْعُونَ حَوْبًا، أَيْسَرُهَا نِكَاحُ الرَّجُلِ أُمَّهُ، وَأَرْبَى الرِّبَا : اسْتِطَالَةُ الرَّجُلِ فِي عِرْضِ أَخِيهِ. ورواه الإمام أحمد في المسند

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Рибо етмиш жуздир, уни(гуноҳи)нг энг енгили киши онаси билан яқинлик қилиш билан баробардир. Рибонинг энг каттаси киши ўз биродарининг обрўсини тўкишдир”.
Имом Аҳмад “Муснад”ларида ривоят қилганлар.

عن عبد الله بن حنظلة غسيل الملائكة قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: درهم ربا يأكله الرجل وهو يعلم أشد من ست وثلاثين زنية. رواه أحمد، والطبراني في الكبير

Абдуллоҳ ибн Ҳанзала(фаришталар ғусл қилдирган зот) розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Киши билиб туриб рибодан бир дирҳам ейиши 36 бор зино қилишдан қаттиқдир” дедилар.
Имом Аҳамад ва Табаронийлар ривояти. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat