- Аллоҳнинг макони бор дейилса, дейди аҳли сунна ва жамоа мазҳаби уламолари У зотни чегаралаб қўйилган бўлади. Дунёдаги барча нарсаларни жумаладан маконни ҳам Аллоҳ таоло яратган. Агар унга макон нисбати берилса, ўзи яратаган нарсанинг ичига кирган бўлади. Бу эса, Аллоҳ таолога мутлақо тўғри келмайди. Баъзи тоифалар Қуръони Карим ва ҳадисларда келган матнларга сиртдан маъно бериб, Аллоҳ Аршнинг устида, осмонда, дейдилар. Аммо бу гапни аҳли сунна ва жамоа мазҳаби рад этади.